Бангладешда чивин орқали юқадиган касаллик авж олди: ўлимлар сони 500 дан ошди

Бангладешда денге иситмаси билан боғлиқ вазият жиддийлигича қолмоқда. 2026 йил бошидан буён мамлакатда ушбу касаллик оқибатида 502 киши вафот этди. Инфекция юқтирган ва шифохоналарга ётқизилган беморлар сони эса 164 107 нафарга етди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш хизматлари бош бошқармаси маълумотларига кўра, 16 ноябрь куни якунланган сўнгги 24 соат ичида яна 1 598 нафар бемор шифохонага ётқизилган, уч киши эса ҳаётдан кўз юмган. Ҳозиргача 157 988 нафар бемор даволаниб, шифохонадан чиқарилган. Айни пайтда 5 617 киши тиббий муассасаларда даволанишни давом эттирмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, июль ойидан бошлаб Бангладешда касалланиш ҳолатлари кескин кўпайган. Ноябрь ойининг 44-ҳафтасида 12 981 та гумон қилинган ҳолат қайд этилган. Бу аввалги ҳафтага нисбатан 12 фоизга кўпдир.
Мутахассислар бу йил денге мавсуми одатдагидан узоқроқ давом этиши мумкинлигини билдирмоқда. Ёмғирларнинг давом этиши ва турғун сув тўпланадиган жойларнинг кўпайиши касалликни тарқатувчи Аэдес чивинларининг кўпайиши учун қулай шароит яратмоқда. Бундан ташқари, инфекция фақат йирик шаҳарларда эмас, қишлоқ ҳудудларида ҳам кенг тарқалаётгани вазиятни мураккаблаштирмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…