06:03 / 02.08.2017
6 949

Америкалик саккиз ёшли қизалоқ Килиманжаро чўққисини забт этди

Америкалик саккиз ёшли қизалоқ Килиманжаро чўққисини забт этди
АҚШда яшовчи саккиз ёшли қизалоқ оиласи билан бирга Килиманжаро чўққисини забт этди, деб хабар берди Darakchi.uz нашри.

Рокси Геттер (Roxy Getter) мазкур чўққини забт этган энг ёш қизалоқ бўлди. У эришган ютуқ Гиннеснинг рекордлар китобига киритилиши ҳозирча номаълум. Рокси 10 ёшли акаси Бен (Ben) ва ота-онаси Бобби ва Сара Геттер (Bobby, Sarah)лар билан биргаликда денгиз сатҳидан 5895 метр баландликда жойлашган чўққига июль ойида чиқишди.

Америкалик оила Танзанияда дам олаётганда чўққини забт этишга қарор қилди. Боббининг айтишича, улар шунчаки саёҳатга отланишган. Оиланинг дўсти уларга Килиманжарога чиқишни таклиф қилган.

“Роксининг чўққини забт этганига ҳамон ишонмаяпман. У бирор марта чарчаганидан нолимади, тўхтамай ҳаракат қилди. Мен қизимнинг бу ютуғидан фахрланаман”, деди қизчанинг отаси. Чўққига чиқишда қизчанинг акаси ҳам ундан қолишмаган. Юқорида ҳаво ҳарорати 13 даражадан паст бўлган.

Килиманжарони 2008 йилда забт этган энг ёш альпинист 7 ёшли америкалик Китс Бойд (Keats Boyd) ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик саккиз ёшли қизалоқ Килиманжаро чўққисини забт этди