“Андижон полкаси” Гиннес рекордини забт этди (видео)

Бугун, 24 июн куни Андижон шаҳридаги "Бобур арена" стадионида улкан маданий воқеа бўлиб ўтди. Унда 20 минг нафарга яқин иштирокчи бир вақтнинг ўзида “Андижон полкаси” рақсини ижро этди.
Мазкур оммавий чиқиш орқали ўзбек миллий рақс санъатини халқаро миқёсда кенг тарғиб қилиш ва рекорд ўрнатиш мақсад қилинган эди. Натижада андижонликлар бу вазифани муваффақиятли уддалаб, Guinness World Records саҳифаларидан жой олишга эришди.
Тадбир Андижоннинг 2026 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти сифатида эътироф этилгани муносабати билан ўтказилаётган кенг кўламли тантаналар доирасида ташкил этилди.
Мутахассислар фикрича, бу нафақат рекорд, балки Ўзбекистоннинг бой маданий меросини дунёга намоён этган муҳим тарихий воқеа бўлди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…