15:02 / 12.08.2017
6 790

Мисрда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди

Мисрда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди
Миср Араб Республикасининг Искандария шаҳрида икки йўловчи поезди ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда Sof.uz нашри.
Тўқнашув маҳаллий вақт билан 14:15 да (Тошкент вақти билан 17:15) Искандариянинг Хуршид вокзали яқинида содир бўлган. Маълум бўлишича, Қоҳирадан Искандария томон ҳаракатланаётган поезд Портс Саиддан келаётган поездга бориб урилган.

Миср Соғлиқни салқаш вазирлиги темирйўл ҳалокатида камида 49 киши қурбон бўлгани ва 179 нафар йўловчи шикастланганини маълум қилган. Транспорт вазири Ҳишом Арофатнинг айтишича, поездлар ҳалокатига поезд машинистининг хатоси сабаб бўлган.

Айни пайтда, Қоҳира поезди машинисти ҳибсга олинган. Дастлабки тегов натижаларига кўра, машинист бошқа йўналишда поезд ҳаракатланиб келаётганидан огоҳлантирувчи қизил чироқни кўрмай қолган.

Мисрда темирйўл ҳалокатлари тез-тез содир бўлиб туради. 2012 йилда поезд мактаб автобусини уриб юбориши натижасида 51 киши ҳалок бўлган эди. 2015 йилда поезд ва мактаб автобуси ўртасида яна тўқнашув содир бўлган ва унда 7 киши қурбон бўлган.

2013 йилда Қоҳирада, 2015 йилда эса Гиза шаҳрида поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида ўнлаб кишилар ҳаётдан кўз юмган. Миср темирйўллари тархидаги энг мудҳиш фалокат 2002 йилда рўй берган. Ўшанда йўловчи поездида ёнғин чиқиши оқибатида 360 киши қурбон бўлган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мисрда икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди