10:03 / 29.08.2017
7 677

Тожикистонда миллий либосларда юриш шарт қилиб қўйилди

Тожикистонда миллий либосларда юриш шарт қилиб қўйилди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон “Удумлар ва анъаналарни тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга миллий либосларни кийишни мажбурий қилувчи тузатмалар қиритиш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Раҳмоннинг матбуот хизмати маълум қилди.

Аввалроқ бу тузатишлар Тожикистон қуйи палатаси томондан қабул қилинганди. Тузатмага кўра, жисмоний ва юридик шахслар миллий маданият жиҳатларига амал қилишлари керак, яъни давлат тилини билишлари ва миллий кийимларда юришлари шарт. Қонуннинг бу бандини бузганлик учун жазо кўзда тутилган.

Маҳаллий мутахассисларнинг фикрича, бу тузатма қабул қилиниши билан ҳукуматнинг ҳижоб кийиб юришга қарши кампанияси кучайтирилади. Бироқ хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитасида таъкидланишича, мамлакатда ҳижоб кийиб юришга эмас, балки тожикларнинг миллий маданияти ва динига зид бўлган ёт либослар ва “ярим яланғоч” кийимларни кийишга қарши кураш бошланган.

Аввалроқ Тожикистон фан ва таълим вазирлиги расмий сайтида мактаб ўқувчилари кийимларига талаблар жойаштирилганди. Уларга кўра, ўқувчи қизларга мактабда ҳижобда, тор, йиртиқ жинси шимларда, тор ва калта юбкаларда юришлари, қулоқларининг фақат биттасида биттадан кўп зирак тақишлари, ёрқин ёки кўзга ташланувчи пардоз қилишлари тақиқланади. Ўғил болаларга эса соқол қўйиш ва сочларни узун қилиб ўстириш, зирак, узук тақиш, узун тирноқлар билан юриш тақиқлаб қўйилган, жинси шимларни фақат қиш мавсумида кийишга рухсат берилган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда миллий либосларда юриш шарт қилиб қўйилди