Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев мамлакат президентлиги сайловларидан сўнг мухолифат партияси номзоди Ўмурбек Бабанов ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
— Биринчидан, сайлов натижаларини бекор қилишга ҳеч ким йўл қўйиб бермайди. Халқ кимни сайлаган бўлса ўша президент бўлади. Модомики, Бабанов ҳақидаги фикрларимни сўраган экансиз, хафа бўлмайсизлар, у қандай бўлса шундай жавоб бераман. Чунки мен ҳақиқатни гапиришга одатланганман.
Тўғрисини айтаман, мен Бабановни Қирғизистоннинг навбатдаги президенти бўлади, деб ўйлаган эдим. Уни мен жуда азалдан — 2005 йилдан бери биламан.
Келинг, яхшиси, муносабатларимиз тарихидан ҳикоя қилиб берай. Рафиқаларимиз худди икки опа-сингилдек, доим қалин дўст-дугона бўлиб келишган. Мен 2007 йилда бош вазир бўлганимда, у менинг уйимдан чиқмасди. Мен бош вазирлик лавозимидан кетганимдан сўнг у 2010 йилгача йўқ бўлиб қолди. 2010 йилда Бабаянов яна пайдо бўлди. У ўзининг чиройли кўзлари, ширин сўзлари билан инсонни мафтун эта олади.
Яширмайман, 2010 йилдан бошлаб Бабановга турли йўллар билан ёрдам бериб, муаммолардан ҳимоя қилардим. Бугун очиқ айтишим мумкин, Бабанов ҳузуримга фирмасининг Россиядаги цемент заводи олдидаги 15 миллиард сўм қарзини реструктуризация қилишда ёрдам сўраб келганида мен бу масалани Дмитрий Медведев билан гаплашиб ҳал қилдим. Бу борада керакли ҳужжатлар ҳам бор. Мен ундан «Ўмурбек Токтогулович, нега савдо маркази қурилишини тугалламаяпсан? Ахир бу ерда «Инструметальшчик» стадиони буларди, нега унда стадионни йўқ қилдинг?» деб сўраганимда, у мендан бу масалада ҳам ёрдам қилишни сўради ва у ерда ҳам унга 2 миллиард сўм олишда ёрдамлашдим.
Бабанов мана шу йилнинг ўзи ҳар икки ҳафтада бир марта уйимда меҳмон бўлар эди. Оилаларимиз Бабановнинг шаҳар яқинидаги аллақандай хўжалигида етиштирилган қулупнай, малина каби меваларни биргаликда тановвул қилишган эди. Бир ярим ойча олдин кузата бошладимки, Бабанов менинг устимдан мағзава ағдара бошлади. Мени туркчалаб доим «абей» деб чақирган Бабанов, ҳеч кимдан эшитмаганим мақтовлар билан мени мақтаб юрган Бабанов, менга «сизнинг йўлингизни фақат мен давом эттираман», деган Бабанов кутилмаганда биз нотўғри йўлдан юраётганимиз ҳақида баёнот бера бошлади.
Бундан ташқари, очиқ айтаман, олдимга хорижий олигархлардан бири Бабанов номидан келиб, Ўмурбекни қўллаб-қувватлашга рози бўлишим учун 20 миллион доллар таклиф қилди. Ўзи келиб таклиф этишга қўрққан-да. Мен унга: «Эй, азизим, дунёда сотилмайдиган нарсалар ҳам бор», дедим. Бундан ташқари, тартибсизликларга тайёргарлик кўрилаётгани ва улар қаердан туриб молиялаштирилаётгани ойдинлашгач, мен Қирғизистон халқи сингари ишонувчан инсон эканлигим туфайли доимо алданишим ҳақида ўйланиб қолдим. Худога шукрки, Бабановнинг башарасини ўз вақтида фош қилишга улгурдим.
Раҳматли Тамир Жумагалиев ва бошқалар у ҳақида айтган гапларни эслай бошладим. Улар Бабановнинг Айдар Акаевни, Максим Бакиевни қандай чув туширганини айтиб беришган, “сизни ҳам алдайди”, дейишган эди. Бабанов ўз вақтида керак бўлганида Акаевлар оиласи, хусусан Айдар Акаев билан, зарур бўлганда Бакиевлар билан, хусусан Максим Бакиев билан дўстлашган эди. Керак бўлганида Атамбоев билан дўстлашди, энди Атамбоев мансабдан кетаяпти, уни оёғости қилиш мумкин, деб ўйлади чоғи.
Эшитиб олинглар: мен ҳеч кимга ўзимни оёқости қилдириб қўймайман! Ўзимни оёғости қилишларига йўл қўйган тақдиримда ҳам, мамлакатимни оёқости қилдириб қўймайман ва олдиндан сотмайман! Мен Чуй орқали Иссиқкўлга бораётганимда Чуй водийсининг ярмини 40та отга айрибошлашганини кўрганман, унақалар 40 миллион долларга ундан ҳам кўпроқ жойни сотишса керак? Лекин одамларнинг ўзлари ҳал қилишлари керак, кимни исташса ўшани сайлашсин.
Яширмайман, мен жуда кўп алданаман. Сиз мендан сўрадингиз, айниқса мени унчалик ёқтирмайдиган сайт, сизларга ростини айтдим. Ҳозир айтган ҳар бир сўзим учун судда ҳам, Худо олдида ҳам жавоб беришга тайёрман. Чунки менинг ўзим шу Бабанчикни шунча йиллар ичида ҳимоя қилиб келганман, кучишлатар органлар 2011 йилдаёқ менга унинг жойи мутлақо бошқа ерда эканлигини айтишган, лекин мен алданиши осон бўлган инсонман, мени сотганларни осонгина кечира оладиган одамман. Жуда кўплаб инсонлар менга хиёнат қилишган, мен эса уларни кечириб яна кўтарганман. Натижани кўряпсизку, менимча инсон кечиримли бўлиши керак барибир. Унақа ярамасларни Худонинг ўзи жазолайди. Бизнинг сотқин мухолифатимиз, эски сиёсатдонларимиз эшитиб қўйсин: мен ҳар бир гапимга исталган судда жавоб бера оламан.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
Трамп жамоаси расмийларга ёқмаган генералларни “тозалаш” учун фармон тайёрлади
Кўкрак бези саратони сабаблари, белгилари ҳамда уни даволаш