5 944
Дональд Трамп Кеннедининг ўлимига оид маълумотларнинг бир қисмини яширмоқчи эканликда айбланди
Октябрь ойининг охирларида Жон Кеннеди ўлимига оид ҳужжатларнинг барчаси омма эътиборига ҳавола этилиши керак эди. Бироқ, айтишларича, Трамп уларнинг бир қисмини нашр этишдан бош тортган.
Жон Кеннедининг ўлимига оид маълумотларни 25 йил давомида қаттиқ сир сақлаш ҳақидаги қонун 1992 йили катта Жорж Буш томонидан қабул қилинган эди. Махсус тузилган коммисия эса собиқ президент ўлимига оид барча ҳужжатларни тўплам кўринишига келтириб, миллий хавфсизлик мақсадида 25 йил давомида ошкор қилмасликни тавсия этган.
Ушбу архивда ўша пайтлардаги коммисия фаолиятига доир юзлаб ҳужжатлар ҳам мавжуд. Ҳорижий нашрларда қайд этилишича, Оқ уй ҳужжатлар орасида миллий хавфсизликка зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлар ҳам бор эканлигини таъкидлаган ва айнан шу сабаб билан Трамп уларни чоп этмаслиги таҳмин қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жон Фицжеральд Кеннеди 1963 йилнинг 22 ноябрь куни Далласга сафари чоғида отиб ўлдирилган. Етказилган жароҳат натижасида президент Кеннеди ўша куниёқ вафот этган. Унинг ўлимига доир тешкириш ишлари учун тузилган комиссия Кеннеди Ли Харви Освальд томонидан отилганини айтган. Аммо Освальднинг ўзи ҳам Кеннеди ўлдирилган кундан икки кун ўтиб полиция бошқармасидан округ қамоқхонасига олиб кетилаётган пайтда отиб ташланган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди