22:33 / 28.10.2017
4 983

Каталония полицияси раҳбари ўз истеъфосини тан олди

Каталония полицияси раҳбари ўз истеъфосини тан олди
Испания ҳукумати қарорига кўра истеъфога чиқарилган Каталония полицияси — Mossos d’Esquadra раҳбари Жозеп Луис Траперо ўз истеъфосини тан олди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

AFP хабарига кўра, жаноб Траперо ўз истеъфосини тан олгани ҳақида қўл остидаги ходимларга мактуб йўллаган.

Жозеп Луис Траперонинг мактубида қайд этилишича, у ҳукумат қарорига бўйсунади. Шу билан бирга, у ходимларни Каталония полициясининг янги раҳбари — «комиссар Ферран Лопесга садоқат билан хизмат қилиш»га чақирган.

Ферран Лопес бунгача Mossos d’Esquadra’да иккинчи лавозим ҳисобланган ҳудудий мувофиқлаштириш бўйича комиссар сифатида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Испания прокуратураси Каталонияда 1 октябрь куни ўтказилган мустақиллик референдуми юзасидан тўрт шахсга нисбатан иш очган. Улар орасида «Миллий ассамблея» жамоат ташкилоти раҳбари Жорди Санчес ҳам бор.

Агар уларнинг айби исботланса, айбланувчилар 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Суд ҳозирча Жозеп Луис Траперони қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарганича йўқ.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Каталония полицияси раҳбари ўз истеъфосини тан олди