Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги воқеалар муносабати билан Туркманистон ва Эрон орқали Ҳинд океанига чиқиш имконини берувчи Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишини дарҳол бошлаш керак. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросимида ана шундай баёнот берди.
"Ҳукумат зудлик билан темир йўл тадқиқотлари ва лойиҳалаштириш билан шуғулланувчи қирғиз-хитой қўшма корхонаси учун имтиёзли кредит масаласини кўриб чиқиши даркор. Ўз вақтида кредит олмаслик керак, бизга муқобил йўл қуришнинг кераги йўқ, деган айрим депутатларнинг чинқириқларидан кейин ҳукумат кредит олгани чўчиганди. Улар шунчаки ўзини кўрсатиш билан шуғулланишганини ҳаёт кўрсатмоқда. Иқтисодиётни ривожлантириш учун биринчи навбатда йўллар керак", — деди у.
Президент "Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги сўнгги воқеалар зудлик билан Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўлини лойиҳалаш ва қуриш зарурлигини яққол кўрсатганини" таъкидлади.
Атамбаев илгарироқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан Хитой ва Қирғизистон ҳамда "қардош Ўзбекистон тавсия этаётган корхона ёки давлат органи" иштирокида қўшма корхона тузишга келишиб олганини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар сентябрда Атамбаев Қозоғистонни мамлакатдаги президентлик сайлови жараёнларига аралашишда айблаганидан сўнг ёмонлашди. Қозоғистон 10 октябр куни Қирғизистон билан чегарада назоратни кучайтирганидан кейин чегарада юк машиналаридан иборат бир неча километрлик тирбандликлар юзага келди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин