00:17 / 09.11.2017
4 929

Сооронбай Жээнбеков парламент сайловлари ўтказилиши борасидаги фикрлари билан бўлишди

Сооронбай Жээнбеков парламент сайловлари ўтказилиши борасидаги фикрлари билан бўлишди
Қирғизистоннинг сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков РИА “Новости” ахборот агентлигига берган интервьюсида парламентнинг муддатдан аввал тарқатилиши ва янги парламент сайловлари ўтказилишининг қанчалик мақсадга мувофиқлиги борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Парламентнинг тарқатилишига олиб келиши мумкин бўлган бирор сиёсий инқироз аломатлари кўринмаяпти. Янги парламент сайловлари ўтказиш учун жиддий асослар бўлиши керак”, деб айтган Жээнбеков.

У шунингдек декабрдан кучга кирувчи, президент ваколатларини қисқартирувчи конституцияга бир қатор тузатмаларга изоҳ бериб ўтди ва бош вазир Сапар Исаков билан биргаликда қанчалик ишлаб кета олишлари ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Конституция бўйича президентда ваколатлар талайгина. Давлат раҳбаридан бошқа ҳеч ким давлат органлари мустақиллигига зиён етказмаган ҳолда уларнинг ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вазифани бажара олмайди. Тузатмалар кучли президент, кучли парламент, барқарорроқ ҳукумат, мустақил ва аввалгидан кўра масъулиятлироқ суд тизими бўлишига қаратилган”, деб айтди Жээнбеков.

“Бизда кучли жамоа бор. Қирғизистоннинг янги ҳукуматида кўп ёш профессионаллар бор ва улар жиддий ислоҳотларни ният қилганлар. Жамоамиз ишлашни билади. Мен бош вазир бўлганимда, биз иқтисодиётнинг 12 фоизга ўсишига эриша олганмиз”, деб қўшимча қилди Жээнбеков.

“Фикримча, Сапар Исаков билан ҳам бир жамоа бўлиб шундай муваффақиятли ишлай оламиз. Ёш ҳукумат айни вақтда кучли кўмакка муҳтож. Агар президент ислоҳотлар кафили бўлса, бош вазир олға интилтирувчи куч, мотор бўлиши керак”, деб таъкидлаб ўтган Жээнбеков.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сооронбай Жээнбеков парламент сайловлари ўтказилиши борасидаги фикрлари билан бўлишди