22:00 / 03.12.2017
5 432

Трампнинг собиқ ёрдамчилари у билан ишлаш машаққатлари ҳақида...

Трампнинг собиқ ёрдамчилари у билан ишлаш машаққатлари ҳақида...
Дональд Трампнинг собиқ ёрдамчилари Кори Левандовски ва Дэвид Босси ҳаммуаллифлигидаги китобда АҚШ президенти жамоасидаги ҳар бир киши қачондир ўз танлови тўғрисида шубҳага боргани ҳақида ёзилган. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Улар Америка раҳбари билан ишлаш нақадар оғир экани ҳақидаги фикрларини баён этишган. Уларнинг сўзларига кўра, Трамп тез-тез ғазаб отига миниб, ўз ходимларига бақирган, исталган сабаб билан уларни ишдан ҳайдаб юбораверган. «Майли, Трамп бўлса Трамп» (Let Trump Be Trump) номли китоб кейинги ҳафтада сотувга чиқарилади.

Президент маъмуриятининг собиқ ходимлари Трампнинг таомлар менюси ҳақида ҳам гапиришган. Тушликка у иккита гамбургер, иккита сэндвич ейди ва шоколад-сутли коктейль ичади. У ҳамиша фастфудни афзал кўради: қовурилган жўжалар, пиццалар ва албатта кола. У ҳамиша сафарларга чиқишда чемоданига печенье ва чипсни тўлдириб олади— президент уларни ходимлар кўз ўнгида паққос туширади.

Муаллифлар кимки Трамп билан ишласа, қачондир бу ишга кирганидан афсусланиши ҳақида айтиб ўтишган.

«Унинг ғазаби қасддан бировни ҳақоратлаш учун йўналтирилмаслиги мумкин. Аммо баъзида унинг ҳаракатларини бошқача тушуниб бўлмайди», — дея ёзишган муаллифлар.

Уларнинг иккиси ҳам жондан тўйиб президент самолётидан ўзларини ташлаш истагида бўлганларини тан олишган. «Аммо кейин ўрганиб кетдик», дейишади улар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трампнинг собиқ ёрдамчилари у билан ишлаш машаққатлари ҳақида...