Марсга одамларнинг илк экспедицияси тобора ҳақиқатга яқин бўлиб бормоқда. Чунки ушбу ташаббусни амалга оширишга ҳаракат қилаётган кишилар сони кун сайин ортаяпти. Шундан келиб чиқиб олимлар Марсдаги илк одам 100 йилдан сўнг дунёга келади деган тўхтамга келди.
Баъзи олимлар кўплаб етакчи компаниялар саёҳатни ҳозир ҳам амалга ошириш мумкинлигини таъкидлаётгани нотўғри эканини айтишмоқда. Боиси Қизил сайёрага экспедицияни муваффақиятли амалга ошириш учун космик соҳага янада ривожланган технологиялар зарурлиги, буни ишлаб чиқариш учун эса 50-100 йил вақт кетиши мумкин.
Илон Маск эса нафақат одамларни ташувчи космик кемани ҳаммадан биринчи бўлиб яратиш, балки уларни Қизил сайёрага уч ойдан кам муддатда етказишни ваъда қилмоқда.
Аслида мутахассисларни космосга саёҳат қилишдан тўхтатиб турган ягона нарса – ерликларнинг ҳимоясизлиги бўлиб турибди. Одамларни космик маконнинг зарарли таъсирларидан ҳимоя қилиш усули топилса, Марсга учишни ташкил этиш олдидаги тўсиқ ўз-ўзидан йўқолади.
Шунингдек, гравитация майдонини қандай қилиб яратишни ҳам ўйлаб топиш керак. Мутахассислар бундай қийинчиликларни енгиб ўтишда анча муваффақиятга эришган. Масалан, гравитацияни инерция кучи орқали ҳам пайдо қилиш мумкин. Бундай ҳолатда одамларнинг Марсга жойлашиши камида 50 йилдан сўнг амалга оширилади, илк одам эса 100 йилдан кейин туғилади.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда