17:34 / 19.01.2018
8 553

Гавай оролларига уюштирилган ракеталар ҳужумида ўзга сайёраликларнинг қўли бор… ми?..

Гавай оролларига уюштирилган ракеталар ҳужумида ўзга сайёраликларнинг қўли бор… ми?..
Маълумингизким, 2018 йил 13 январида Гавай оролларида ракета ҳужумлари муносабати билан тревога сигналлари янграй бошлади. Орадан сал ўтмай, бу тревога ёлғондакам экани ҳақида хабар тарқатишди. Америка матбуот вакиллари кутилмаганда кимнингдир буйруғига асосан бу ҳақда хабар тарқатишни бас қилди. Худди шу нарсалар кўплаб мутахассисларни ўйлашга, мулоҳаза юртишига ва ниҳоят хавотирланишга мажбур этди.

Уларнинг фикрига кўра, биринчидан, ёлғондакам тревога сигналини ёлғондан чалиш ҳеч қайси қолипга сиғмайди. Бу ёлғондакам, хатолик туфайли, эҳтиётсизлик натижасида ядро ракетасини ҳавога учириш билан баробар. Қолаверса, барча ривожланган давлатларда, жумладан, Гавай оролларида ҳам шундай ускуналар ўрнатилганки, уларни эҳтиётсизлик натижасида ишга туширилса, автомат тарзда бу буйруқ инкор этилади. Бундан ташқари, бундай ускуналар ёнида икки жавобгар ҳарбий ўтиради. Улар бир-биридан икки метр масофа узоқликда холос. Демак, бу ракета ҳужуми ёлғондакам эмас, ҳақиқат.

Иккинчидан, Гавай оролларига йўналтирилган баллистик ракеталар сони 6 та бўлиб, ўша заҳоти барчаси уриб туширилган. Бундан келиб чиқадики, ракеталарни Америка ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари уриб туширган. Лекин баъзи конспирологлар ракеталар уриб туширилгач, Гавай ороллари осмонида ўзга сайёраликлар кемалари пайдо бўлганини айтиб дунёга жар солишмоқда. Наҳотки, ўзга сайёраликлар ўша ракеталарни уриб туширган бўлса? Мундоқ мулоҳаза қилиб кўрилса, бу тахминга ҳам ишонса бўлади. Негаки, олтита баллистик ракетанинг барчаси жуда қисқа муддатда, профессионал тарзда уриб туширилди.

Аммо ҳарбий соҳада тажрибаси бор, профессионал касбини ҳаддан зиёд яхши ўзлаштирган мутахассислар ўзга сайёраликлар ҳақидаги тахминларни дарҳол инкор этишди. Уларнинг гапига қараганда, бу ерда ўзга сайёраликларнинг иштироки йўқ. Унда гап нимада? Хаёл дарров Шимолий Кореяга қараб кетади. Лекин мутахассислар бу тахминни ҳам инкор қилишмоқда. Сабаби, агар Шимолий Корея Гавай оролларига ракета ҳужуми уюштирса, ўша заҳоти жавоб зарбаси йўлланган бўларди. Бироқ зарба йўлланмади. Унда кимнинг иши?

Америкалик ҳарбий журналистлардан бирининг айтишига кўра, баллистик ракеталар сувости кемасидан ҳавога учирилган. Бу ишнинг бошида Хитой халқ республикаси раҳбарларига азалий душман саналган мухолифатчи кучлар турибди. Айнан ўшалар ракета ҳужумларини ташкил этишган. Мўлжаллашганки, бу зарбага Америка тарафи жавоб қайтарса, Учинчи жаҳон уруши бошланиб кетади ва Хитой ҳукумати инқирозга юз тутади. Бу эса мухолифатчиларга ҳукуматни жангсиз эгаллашда қўл келади. Шунинг учун Америкадаги кўзга кўринган мутахассислар Хитой мухолифатчилари бу билан тўхтаб қолмасликларини алоҳида таъкидлашди. Ишни бошлашдими, яқин вақтларда бунинг давоми албатта бўлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гавай оролларига уюштирилган ракеталар ҳужумида ўзга сайёраликларнинг қўли бор… ми?..