
Австралиялик Шерри Симмонс Квинсленд штатида жойлашган Маламбин Бич пляжи бўйлаб сайр қилиб юрганида номаълум жонзотга дуч келди, деб хабар бермоқда Daryo.uz.
Аввалига аёл қаршисидаги нарсани тош қотган дарахт деб ўйлаган, бироқ яқиндан назар ташлаганида у тирик жонзот эканлиги маълум бўлган. Чўп билан унга тегиниб кўриб, мазкур жонзот юмшоқлигини аниқлаган, бироқ унинг кўзлари қаерда эканлигини топа олмаган.
«Денгиз олами» боғининг мутахассислари топилган номаълум жонзот денгиз сигири бўлиши мумкин демоқда. Бироқ кливлендлик экспертлар ўз ҳамкасбларининг фикрига қўшилмади. Уларнинг айтишича, махлуқ акуланинг жигарига ўхшайди, бироқ у чириш арафасида бўлганлиги учун буни исботлашнинг иложи йўқ.
Полиция Симмонснинг суратидан сўнг, қирғоқни кўздан кечириб чиққан, бироқ ҳеч нарса топа олмаган. Уни денгиз сувлари ювиб кетган бўлиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар