00:02 / 18.02.2018
4 899

Петербургда патент билан ишлаш бўйича ўзбеклар ва тожиклар етакчилик қилмоқда

Петербургда патент билан ишлаш бўйича ўзбеклар ва тожиклар етакчилик қилмоқда
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри 2017 йилда бу шаҳарга келган 350 минг муҳожир учун иш жойига айланди. Улардан 230 минги Россияда ишлаш учун патент олган. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилди.

Маълум қилинишича, 2017 йилда Петербургдаги патентларнинг 93 фоизи Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларига расмийлаштирилган. Улардан кўпчилиги хизматлар соҳасида (29,9 фоиз), қурилиш (18,3) ва ишлаб чиқаришда (13 фоиз), 10 фоиздан камроғи эса савдо, транспорт, меҳмонхона ва ресторан бизнесларида ишга жойлашган.

“Муҳожирлар асосан ёрдамчи ишчилар (55 фоиз) сифатида ишга жойлашадилар. 5 фоиздан камроғи ҳайдовчи, ошпаз, сотувчи, 1 фоиздан камроғи, бўёқчи, юк ташувчи, арматурачи, ғишт терувчи бўлиб ишлайди”, дейилган хабарда.

2017 йилда Петербургда патент асосида 230 минг муҳожир ишлагани ва шаҳарда патент нархи 3000 рублни ташкил қилгани ҳисобга олинса, шаҳар бюджетига 630 млн рубль ёки 12 млн доллар даромад келиб тушган. 2018 йилда Россиянинг кўплаб субъектларида патент нархи ошган. Санкт-Петербург ва Ленинград областида патент нархи ҳозирда 3500 рублни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Петербургда патент билан ишлаш бўйича ўзбеклар ва тожиклар етакчилик қилмоқда