date
views 4 502

Янги Зеландияда сув ўрнига тош оқувчи дарё пайдо бўлди (видео)

Янги Зеландияда сув ўрнига тош оқувчи дарё пайдо бўлди (видео)
Табиат ғайриоддий ва ҳеч қаерда учрамайдиган ҳодисаларни намоён қилиб, инсониятни ҳайратда солишдан тўхтамайди, деб хабар берди Даракчи нашри.

Февраль ойида Тинч океанининг жанубий қисмида кучли “Гита” тўфони пайдо бўлган эди. Кучли шамол ва ёғингарчилик Янги Зеландиядаги кўплаб бино ва иншоатларни, электр линияларини ишдан чиқариб, баъзи жойларда сув тошқини юзага келган эди.

Деҳқончилик ва чорвачиликка ихтисослашган Кентербер текислигида эса ҳақиқий тош оқими пайдо бўлди. Тош худди дарё сувини эслатиб оқа бошлади. Тошлардан иборат оқим йўлни кесиб ўтиб, 8 та фермер хўжалигини қўшни шаҳардан ажратиб қўйди.

Мазкур табиат ҳодисасини ушбу ҲАВОЛА орқали кўриш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги Зеландияда сув ўрнига тош оқувчи дарё пайдо бўлди (видео)