
Голландиянинг Алфен-ан-ден-Рейн шаҳрида жойлашган Scala коллежи талабалари иккита каттакон пичоқ билан қуролланган эркакнинг ҳужумини қайтаришди, дея ёзмоқда Даракчи нашри.
YouTube да ҳодиса қатнашчиси томонидан суратга олинган видео жойлаштирилди. Унда бир гуруҳ талабаларнинг қўлида узоқдан пичоққа ўхшаш нарса ушлаб олган эркакни таъқиб этаётганлари тасвирланган.
Бир пайт эркак қўлида пичоқ ушлаган холда жанговор холатда туриб олади, лекин ҳеч кимга ҳужум қилмайди. Унга қарата сумка отилгандан сўнг қочишга тушади.
Кейинроқ полиция томонидан 44 ёшли эркак қўлга олинди ва ундаги қуроллар мусодара қилинди. Хабар берилишича, унинг психологик соғлиғи жойида эмас.
Маҳаллий аҳолининг хабарига кўра, бу районда яшовчи ўсмирлар одамларни хақорат қилишади ва тез-тез жиғларига тегиб туришади ва эркак уларнинг қурбонларидан бири бўлиши мумкин.
[media=https://youtu.be/s6ubA8_0hKg] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар