Трамп катта ҳарбий операция бошланаётганидан огоҳлантирди!

  • 12 апрель 2018, 07:33
  • 3 022
  • Дунё
  • Трамп катта ҳарбий операция бошланаётганидан огоҳлантирди!
    АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияда катта ҳарбий амалиёт бошлашига ишора қилди.

    «Россия Сурияга учадиган ҳар қандай ракетани уриб тушириши билан мақтанганди. Тайёргарлигингни кўравер, Россия. Улар (ракеталар – таҳр.) учиб боради. Бу ракеталар жуда яхши, янги ва «ақлли» ракеталар! Сен ўз фуқароларини газ билан ўлдириб, бундан роҳатланадиган ҳайвонни (Башар Асад – таҳр.) қўллаб-қувватламаслигинг керак эди!», – деб ёзди Трамп твиттерида.

    Donald J. Trump‏Подлинная учетная запись @realDonaldTrump 1 ч.1 час назадЕще
    Russia vows to shoot down any and all missiles fired at Syria. Get ready Russia, because they will be coming, nice and new and “smart!” You shouldn’t be partners with a Gas Killing Animal who kills his people and enjoys it!

    Бундан олдинроқ Россиянинг Ливандаги элчиси Александр Засипкин «Ал-Манар» телеканалига берган интервьюсида маълум қилгандики, Россия Сурия ҳудудига учирилган америкаликларнинг ракеталарини уриб тушириш қарорида қатъий қолади. У Сурияга ҳужумга жавобан ўт очилишини таъкидлаганди.

    Қайд этиш керакки, АҚШ президенти илк марта америкалик ҳарбийлар Сурия ҳудудига зарба беришга ҳозирланаётгани ҳақида расман маълум қилмоқда. Америкаликлар Дамашқ яқинида, Шарқий Ғута ҳудудига Сурия армияси томонидан кимёвий ҳужум қилинганини иддао қилишмоқда ва бунинг учун Сурия ҳукуматини жазолашмоқчи. Трампни АҚШнинг яқин иттифоқчилари Буюк Британия ва Франция қўллаб-қувватлаши кутилмоқда.

    Франция президенти Эммануэль Макроннинг айтишича, Ғарб мамлакатлари Суриянинг иттифоқчиларига ҳужум қилишни режалаштирмаган. Унинг сўзларига кўра, ҳужум нишонлари – Суриянинг кимёвий дастурга оид объектлари бўлади.

    9 апрелда Оқ уй Россияга Сурияда кимёвий қурол қўлланиши бўйича айблов қўйди. АҚШ президенти Дональд Трамп бунда Россия президенти Владимир Путинни айблаган ва у бу учун жавоб беришини айтганди.

    «Путин ҳам, бошқаси ҳам жавоб беради» – Трамп Сурия бўйича 48 соат ичида қарор қабул қилмоқчи
    10 апрель куни АҚШнинг USS Donald Cook эсминеци Суриянинг Тартус шаҳрига, Россиянинг ҳарбий-денгиз базасига 100 км масофагача яқинлашди.

    USS Donald Cook эсминецининг асосий қуроли 2500 километргача учадиган ва ядровий заряд таший оладиган «Томагавк» ракеталари ҳисобланади. Эсминец оддий ва зарбдор вариантларда мос равишда 56та ва 96та шундай ракета билан жиҳозланади.

    ОАВда АҚШ Сурияда зарба бериш учун 22 та мўлжални белгилаб олганини маълум қилинган.

    Фикрлар

    » » Трамп катта ҳарбий операция бошланаётганидан огоҳлантирди!