20:23 / 27.05.2018
4 362

Италиялик футболчи севган қизини ўлдиргач, ўз жонига ҳам қасд қилди…

Италиялик футболчи севган қизини ўлдиргач, ўз жонига ҳам қасд қилди…
Италиядаги «Туттокуойо» футбол клуби аъзоси Федерико Дзинни ва севган қизи Элиза Аматонинг жасади маҳаллий спорт марказларидан бири ёнида топилди. Расман хабар беришларича, футболчи севгилиси билан анчадан бери муносабат юритмас, улар аразлашиб қолишганди. У муносабатларни қайта тиклаш ниятида қизни учрашувга чорлади. Қиз келди. Бироқ футболчига рад жавобини берди. Федерико азбаройи аламига чидай олмаганидан Элизани машина салонининг ўзида отиб ташлади ва қотиллик содир этган жойдан қочмоқчи бўлди. Лекин ўйлаб кўрса, қочиб узоққа бора олмайди. Барибир тутиб олишади. Шундан кейин ўзи ҳам жонига қасд қилди.

Федерико Дзинни футболдаги фаолиятини «Эмполи» ўсмирлар жамоасида бошлаган. Йиллар ўтиб моҳир футболчи сифатида тилга тушди. Федерико билан Монголия, Филиппин, Мальта, Болгария клублари ҳам қизиқа бошлашганди. Италия клубига ўтишдан олдин футболчи «Улан-Батор» жамоасида тўп сурган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиялик футболчи севган қизини ўлдиргач, ўз жонига ҳам қасд қилди…