Бир эркак хотинини дўппослаётган бошқа эркакни бир “калла қўйишда” ағдарди (видео)

1 дақиқа ўқиш5.5K
Бир эркак хотинини дўппослаётган бошқа эркакни бир “калла қўйишда” ағдарди (видео)
Истанбулда ўткинчи эркак бошқа эркак томонидан кўчада дўппосланаётган аёлнинг ёнини олди. Бу ҳолат кузатув камерасида қайд қилинган. Кейинроқ маълум бўлишича, аёлга қўл кўтарган эркак аёлнинг ўз эри бўлган.

Видеодаги эркак ажрашиш бўйича суд жараёнидан кейин рафиқасини қўлидаги қоғоз ўрам билан кўчада ура бошлаган. Шунда ўткинчи эркаклардан бири вазиятга аралашиб, югуриб келиб эркакка боши билан зарба берган. Бунинг натижасида зўравон эр ерга ағдарилиб тушган. Аёлнинг ёнини олган 29 ёшли эркак Эмре Деребаший зўравонни хавфсизлантиргач, воқеа жойига полиция чақиртирилган.
[media=https://youtu.be/yJyeE8-GrBQ]
“Эркак полицияга рақифасини урмаганини, рафиқаси эса ерга атайлаб йиқилиб тушганини айтган. Эркак уни урганим учун менинг устимдан полицияга арз қилган. Полиция эса уни қўйиб юбориб, мени сўроқ қилган. Бу ҳолат мени ҳаммасидан кўпроқ ранжитди”, деб айтган Деребаший. Унинг тан олишича, эркак рафиқасини калтак билан уряпти, деб ўйлаган. У ҳеч нарсадан афсусдамаслигини ва агар яна шундай вазият устидан чиқиб қолса, ҳеч иккиланмай яна шундай йўл тутган бўлишини айтган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?