00:11 / 07.06.2018
4 343

АҚШда ҳарбий хизматчи зирҳланган техникани олиб қочди (видео)

АҚШда ҳарбий хизматчи зирҳланган техникани олиб қочди (видео)
АҚШнинг Виржиния штатидаги миллий гвардия ҳарбий базасидан ҳарбий хизматчи зирҳланган транспорт воситасини олиб қочди. Полиция уни қарийб 100 километр масофада таъқиб қилди ва кейин у таслим бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар берди.
[media=https://youtu.be/Si3mAXUYmws]
Полиция маълумотларига кўра, эркак 5 июнь куни Fort Picket ҳарбий базасида қурол билан жиҳозланмаган зирҳли транспорт воситасига ўтирган ва уни ҳайдаб кетган. У соатига 70 километр тезликда ҳаракатланган ва полиция томонидан таъқиб қилинган.

Транспорт воситаси Виржиния пойтахти кўчалари бўйлаб ҳаракатланган. Полиция эркакни қўлга олиш учун электрошокердан фойдаланишга мажбур бўлган. Хабар қилинишича, ҳодиса ЙТҲ ва жароҳатларни келтириб чиқармаган. Ҳарбий хизматчи айни вақтда ҳибсда ушлаб турилибди. Транспортни олиб қочиш мотивлари ҳозирча номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда ҳарбий хизматчи зирҳланган техникани олиб қочди (видео)