Кадр: «Мўъжизалар майдони»
«Мўъжизалар майдони» бошловчи Леонид Якубович иштирокчилар томонидан кўрсатувга олиб келиган егуликлар қаерга «йўқолиши»ни маълум қилди, деб хабар беради Дарё.
Санкт-Петербургда бўлиб ўтган «Старкон» илмий-фантастика фестивалига ташриф буюрган меҳмонлар олдида чиқиш қилган капитал-шоу бошловчиси ҳазил тариқасида дастурга келадиган иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирди. Якубовичнинг сўзларига кўра, суратга олиш ишлари тугаганидан сўнг, улар имкони борича овқатга тезроқ етиб олишга ҳаракат қилишаркан.
Мен барчани узоқ йиллардан бери қийнаб келаётган саволга жавоб беришга тайёрман. ‘Шунча егулик қаерга кетади?!’ Ҳисобот бераман. Биз ҳар бир кўрсатувга 150 та таклифнома чиқарамиз, бироқ 27 йилдан буён 150 та одам залга келганини эслолмайман. Одатда уларнинг сони 300—400 нафарни, баъзида мингдан ортиқни ташкил этади! Мен текшириб кўрганман — ҳаммасида таклифнома бор. Қандай қилиб буни уддалашган — ҳайронман. Суратга олиш тугаши билан менинг биргина вазифам бор — тезроқ студиядан қочиб чиқиб кетиш. Чунки ҳамма барабанга ташланиб, ўзлари олиб келган нарсаларни ейишга тушиб кетади. Буни фақат томоша қилиш керак. Одамлар ширинликларни чўнтакларига солади… Ақлбовар қилмас иш содир бўлади. Маъмуриятнинг эса ‘Болаларни тиқилтириб қўйманглар!’, деб бақиришдан бошқа нарса қўлидан келмайди. Менимча, одамлар кўрсатувга фақат овқатланиш учун келади.
Леонид Якубович, «Мўжизлар майдони» бошловчиси
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди
"Боруссия Д" ЕЧЛ финалида "Реал"га мағлуб бўлса, кўпроқ фойда кўради...
Кўк чой ичганда танада қандай ўзгаришлар содир бўлади?