12:56 / 21.07.2018
4 379

Туркиядаги давлат тўнтарувига уриниш ишида "муҳим далил" топилди

Туркиядаги давлат тўнтарувига уриниш ишида "муҳим далил" топилди
Туркияда 2016 йил 15 июлда давлат тўнтарувига уриниш олди олингандан кейин 4 мингдан кўпроқ прокурор ва судьялар бўшатиб юборилган. Бу ҳақда мамлакат адлия вазири Абдулхамит Гул маълум қилди.

Гул тўнтарувга уринишни ташкиллаштиришда гумон қилинаётган мухолифатчи Фатҳулла Гуленнинг АҚШдан экстрадициясига изоҳ бериб, тўнтарувга уринишга тааллуқли яна бир муҳим далил топилганини маълум қилган. “Далил Гулен тарафдорларидан бирининг телефони хотирасида бўлган ва Гулен террорчилик оқимининг тўнтарувга уриниш воқеаларига алоқадорлигини исботлайди”, деб айтган Гул.

Гул 20 июль кечки вақт АҚШ бош прокурори билан Гуленнинг топширилиши масаласини муҳокама қилишини маълум қилган.

Туркияда 2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси Гулен оқими аъзолари бўлган ҳарбийлар мамлакатда ҳокимиятни қўлга олишга уринишни амалга оширганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркиядаги давлат тўнтарувига уриниш ишида "муҳим далил" топилди