08:02 / 09.08.2018
2 908

Шимолий Кореядан АҚШни алдаганликда гумон қилишмоқда

Шимолий Кореядан АҚШни алдаганликда гумон қилишмоқда
Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракеталар учирилган Сохэ полигонини бузмоқда, аммо ядровий объектларга тегмаяпти. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

КХДРдаги ядровий фаолликни кузатиб борувчи 38North гуруҳининг қайд этишича, Сохэ полигонида вертикал синов стендининг пўлат конструкцияси йиғиштириб олинган, ёқилғи баклари олиб ташланган. Учиш майдончасидаги деворлар ҳам бузилмоқда.

Жанубий Кореядаги Ёнсе университетининг билдиришича, айнан қитъалараро баллистик ракеталар билан боғлиқ объектлар АҚШ учун биринчи ўриндаги хавф саналади, улар ядровий каллакни Америкагача етказа олади. Шу боис Сохэ полигонининг бузилиши муҳим қадам ҳисобланади.

Шу билан биргаликда экспертлар КХДР АҚШ билан музокараларда мамлакат мавқеи баландроқ туриши учун ядровий қуролларини сақлаб қолиши мумкин деган фикрни билдиришмоқда. Буни июнь ойида Йонбёндаги ядровий илмий-тадқиқот маркази томонидан олинган суратлар қисман тасдиқлайди. Қайд этилишича, объектда янги бино қурилган ва 5 мегаватт қувватга эга электр плутоний реактори учун совутгич модификация қилинган.

Июль ойи охирида Шимолий Корея Сохэ полигонини бузишни бошлагани хабар қилинганди. Май ойида Пхеньян Пунгери ядро полигони ёпилганини эълон қилди. Шу билан бирга Америка разведкаси майдонча фойдаланиш учун яроқли ҳолда қолаётганини билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Шимолий Кореядан АҚШни алдаганликда гумон қилишмоқда