Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ёмғир билан бирга кузатилган кучли шамол якшанба куни Каъба устидан ёпинғич — кисвани юлиб кетди, деб хабар беради Kun.uz.
Шу вақт Ал-Ҳаром масжидида бўлиб туриб, Каъбани тавоф этаётган зиёратчилар бу ҳодисани суратга олишга улгуришди.
Кадрларда кўринишича, кучли шамол тилла иплар билан Қуръон оятлари туширилган ва қора ипакдан тўқилган кисвани учираётганини кўриш мумкин.
Мутахассисларнинг хабар беришларича, қум бўрони ҳаво ҳароратининг ниҳоятда юқори эканлиги ва юқори намлик туфайли келиб чиққан.
Ноқулай об-ҳаво туфайли Арофат тоғи этагидаги зиёратчиларнинг чодирларига ҳам зиён етган.
Якшанба куни тонгдан Макка шаҳрида мусулмонларнинг ҳар йиллик муқаддас жойларга зиёрати — ҳаж бошланди. Бу йили ҳаж маросимларида бутун жаҳондан келган икки миллиондан ортиқ ҳожилар иштирок этишмоқда.
Кисва — тилла иплар билан нақшлар туширилган ва қор ипакдан тўқилган, Каъба деворларини ёпиб турувчи анъанавий ёпинғичдир. Узунлиги 41 метрга тенг бўлган ёпинғич ҳар йили Қурбон ҳайити арафасида алмаштирилади.
Ушбу воқеа акс этган видеолавҳани қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Саудия Арабистони Каъбани зиёратчилар учун қайтадан очди

Қримда шамол ҳаво шари ичида бўлган қизчани учириб кетди (видео)

Аёл кучли шамол сабабли машинаси эшигини ёпа олмади (видео)

Каъба ёпинчиғи ҳақида нималарни биласиз?

Кучли шамол поездни ағдариб юборди (видео)

Саудия Арабистонга Ҳаж сафари учун келган зиёратчилар сони 1,8 млн.га етди