КХДР олий раҳбари Ким Чен Ин мамлакатда тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасининг ривожланиш даражасини танқид қилди. Бу ҳақда Корея Марказий телеграф агентлигига таяниб Кун нашри хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Пхёнан-Пукто провинциясидаги Мёхянсан тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрди. Ким Чен Иннинг таъкидлашича, корхонадаги вазиятдан ҳафсаласи пир бўлган, шунингдек, унинг қўшимча қилишича, мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасида «ғурурланадиган ҳеч нарсаси йўқ».
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг иқтисодиётининг турли соҳаларида олға силжишлар кузатилмоқда, бироқ, соғлиқни сақлаш соҳасида «улар ҳеч қачон бўлмаган».
«Бу соҳада ғурурланадиган ҳеч нарса йўқ... ишлаб чиқариш муҳитини яхши сақлаб турган, ускуналарни модернизация қилган корхонанинг ўзи йўқ», - дея қайд этиб ўтган Ким Чен Ин.
Мамлакатнинг олий раҳбари амалдорларни ушбу соҳадаги моддий-техника базасини мустаҳкамлашга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин «мўъжизалар тарихи» ҳақида гапириб берганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?