date
views 4 827

Алексей Навальний Москвада қўлга олинди

Алексей Навальний Москвада қўлга олинди
Россия мухолифати етакчи Алексей Навальний Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Кипа Ярмиш Twitter саҳифасида ёзмоқда.

Навальний маҳаллий полиция бўлинмасига номаълум сабаблар билан олиб кетилган.

У Кремлга қарши норозиликларни ташкиллаштиргани учун бир неча марта қўлга олинганди. Шу сабабли президентлик сайловида қатнаша олмаган. Лекин Навальний бу хабарни рад этган.

42 яшар етакчи жорий йилнинг май ойида Путинга қарши умуммиллий намойишни ташкиллаштиргани учун 30 кунлик қамоқ жазосига маҳкум этилганди. У 90 дан ортиқ шаҳарларда “Путин бизнинг подшоҳ эмас” шиори остида намойишлар уюштирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алексей Навальний Москвада қўлга олинди