06:00 / 02.09.2018
4 804

Озарбойжон Россиядан 5 миллиард долларлик қурол сотиб олди

Озарбойжон Россиядан 5 миллиард долларлик қурол сотиб олди
Озарбойжоннинг Россиядан қурол сотиб олиш бўйича бажарилган шартномалари 5 млрд долларга баҳоланмоқда ва бу рақамлар ўсишда давом этмоқда, деб маълум қилди Озарбойжон президенти Илҳом Алиев. Озарбойжон президенти ҳозирда Россияда расмий ташриф билан қолмоқда

“Биз бугун ҳарбий-техник соҳадаги ҳамкорликни муҳокама қилдик. Улар катта анъаналарга эга. Россия ва Озарбойжон ўртасида амалга оширилган шартномалар, Озарбойжон Россиядан сотиб олган ҳарбий мақсаддаги маҳсулот 5 млрд доллардан ошади ва ўсиш тенденциясига эга. Озарбойжон ўз қуролли кучларини модернизация қилишни давом эттирмоқда, Россия эса халқаро бозорларга ҳарбий маҳсулот етказиб берувчи муҳим давлат ҳисобланади”, деб айтган Россия президенти Владимир Путин билан ўтган музокаралар натижаларига кўра Алиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбойжон Россиядан 5 миллиард долларлик қурол сотиб олди