Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков пойтахт Бишкекда ўтказилган «Маънавий ипак йўли. Буюк инсоний анъаналар ва замонавий таҳдидлар» деб номланган конференция иштирокчилари билан учрашди.
ЎМИ Матбуот хизмати хабар беришича, учрашувда Ўзбекистон муфтийсидан ташқари Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой, Литва, Россия, Тожикистон ва Эстония муфтийлари қатнашган.
Сооронбай Жеенбеков учинчи бор ташкил этилган халқаро анжуман диндорлар ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамланишига ва инсонлар ўртасида тоқатлиликни ёйишга ёрдам беришига умид билдирди.
Диний етакчилар, дин бўйича олимлар ва экспертлар иштирокида халқаро анжуманнинг ташкил этилиши ҳам давлат органлари, ҳам диний ташкилотлар учун фойдали экани таъкидланди.
Учрашувда «Маънавий ипак йўли» конференциясининг навбатдагиси 2019 йили Қозоғистонда бўлиб ўтиши маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди