14:10 / 21.09.2018
3 526

«Facebook АҚШ махсус хизматлари қуролига айланмоқда»

«Facebook АҚШ махсус хизматлари қуролига айланмоқда»
Facebook кўз ўнгимизда АҚШ махсус хизматларининг ахборот маконини Вашингтонга маъқул бўлмаган контентдан тозалаш бўйича махсус қуролга айланиб бормоқда, деб баёнот қилди РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова. Бу ҳақда Спутник Ўзбекистон хабар бермоқда.

“(Марк) Цукербергнинг фарзанди ...бизнинг кўз ўнгимизда ахборот маконини расмий Вашингтонга маъқул бўлмаган контентдан ахборот маконини тозалаш бўйича АҚШ махсус хизматлари бошқарувида бўлган қуролга айланиб бормоқда“, - деб айтди Захарова.

Мисол тариқасида Захарова Facebook ижтимоий тармоғи ва Атлантик Кенгаш ўртасида жорий йилнинг май ойида “бутун дунё бўйича сайловларга ижобий таъсир кўрсатиш тўғрисида“ тузилган битимни келтириб ўтди.

“Эй йигитлар, бу нимаси? Ахир бу шунчаки манипуляция, бу ёлғон, улар “янги медиа“ларга ҳам, ахборотни тарқатиш эркинлигига ҳам ишонишади... Юз миллионлаб, балки кўпроқ одамлар ушбу ижтимоий муҳит иштирокчиларига айланишди ва улар бу тармоққа ишонган бир вақтда улардан шу тариқа фойдаланишмоқда“, - деб ўз норозилигини билдирди Захарова.

Захарованинг сўзларига кўра, эркин демократик сайловлар ва ахборот маконининг тозалиги учун курашувчилар бугунги кунда бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашиб, ҳақиқатдан йироқ бўлган ахборотларни тарқатиш билан шуғулланмоқда.

“Бошқа мамлакатлар, хусусан Россия номига қилинаётган далилсиз айбловлар эса, ўзларининг мана шу турдаги ҳаракатлари учун ниқоб бўлиб хизмат қилади“, - деди Захарова.

Аёл бу борада Facebook ижтимоий тармоқ, мутасадди халқаро тузилмалар ва ҳуқуқни ҳимояловчи ташкилотлар реакциясини эшитишни жуда хоҳлашини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Facebook АҚШ махсус хизматлари қуролига айланмоқда»