15:33 / 21.09.2018
4 809

Россияда янги iPhone учун дўкон олдидаги навбатлар 3700 долларга сотилмоқда

Россияда янги iPhone учун дўкон олдидаги навбатлар 3700 долларга сотилмоқда
Тадбиркор россияликлар Avito сайтида iPhone’нинг янги моделини сотиб олиш учун дўкон олдидаги навбатдаги ўринларини сотишмоқда. Бу ҳақда интернет-сервис матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, навбатдаги ўрин нархи 250 минг рублни ташкил этади (3700 доллардан ортиқ).

Айрим фойдаланувчилар эса янги iPhone’ни Россияда сотув бошлангунича олиб келиб беришни таклиф қилишмоқда. Бунинг учун улар 300 минг рубль сўрашган.

Яна бир туркум фойдаланувчилар эса янги смартфон нархининг ўн фоизи эвазига ҳар қандай об-ҳавода дўкон олдида тўрт-беш кун навбатда туриб беришларини ёзган.

АҚШ ва бир нечта мамлакатларда айфонлар сотуви 21 сентябрдан, Россияда 28 сентябрдан бошланади.

Аввалроқ АҚШда янги iPhone сотувга чиқишидан беш кун аввал навбат пайдо бўлгани хабар қилинганди.

iPhone XS, XS Max ва "бюджет" iPhone XR тақдимоти 12 сентябрь куни бўлиб ўтганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда янги iPhone учун дўкон олдидаги навбатлар 3700 долларга сотилмоқда