17:47 / 21.09.2018
4 722

Эркак тез ёрдам машинасининг кекса ҳайдовчисини дўппослади (видео)

Эркак тез ёрдам машинасининг кекса ҳайдовчисини дўппослади (видео)
Видеороликдаги кадрлардан кўриш мумкинки, Volkswagen тез ёрдам машинаси учун йўлни тўсиб қўйган, шундан сўнг тажовузкор эркак ҳайдовчига ташланган. Ҳодиса Олмаота шаҳрида юз берди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.

Шу пайт махсус машинада икки нафар ёши катта аёл бўлган, улар шифохонага олиб кетилаётган эди.

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов рўй берган ҳодисадан сўнг қисқа муддат ичида қоидабузарни топиш ҳақида талаб қўйди.

Кейинчалик тажовузкор эркак жабрланган Николай Кучма ва барча қозоғистонликлардан узр сўради.

Туркия фуқароси Али Демирнинг тушунтиришича, стресс ҳолатида бўлган, шунинг учун ўзини назорат эта олмаган. Унинг таъкидлашича, рўй берган воқеадан жуда уялмоқда, бу ҳолатда яқинлари жабрланишини хоҳламайди.

ОАВ маълумотларига кўра, эркакнинг рафиқаси ва беш ойлик қизи бор, улар Қозоғистон фуқаролари саналади.

Қайд этилишича, тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси кўнгил айниши ва бош айланиши туфайли шифохонага ётқизилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эркак тез ёрдам машинасининг кекса ҳайдовчисини дўппослади (видео)