15:40 / 16.10.2018
5 712

Йирик "жиноий тўда" раҳбари қўлга олинди

Йирик "жиноий тўда" раҳбари қўлга олинди
Фото: РИА Новости
Испания миллий полицияси томонидан Мадрид шаҳрида наркотрафик билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ раҳбари қўлга олинди, деб хабар берди “Халқ сўзи” нашри.

Ушбу жиноятчи шу йил май ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Канар оролларида амалга оширилган кенг миқёсли операция чоғида қочиб кетганди. Ўшанда 43 киши ушланиб, улардан 150 кг. кокаин ва 1,5 тонна гашиш моддаси мусодара қилинганди.

Мазкур тўда етакчиси бўлган Колумбия фуқароси эса Мадрид меҳмонхоналаридан бирида “тумшуғи”дан илинган.

Полициянинг хабарига кўра, у Португалияга қочиб кетмоқчи бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Йирик "жиноий тўда" раҳбари қўлга олинди