15:15 / 20.10.2018
2 291

Монаконинг энг бадавлат аёлларидан бирини куёви ўлдиртиргани маълум қилинди

Монаконинг энг бадавлат аёлларидан бирини куёви ўлдиртиргани маълум қилинди
Монаконинг энг бадавлат аёлларидан бири Элен Пасторнинг куёви Войцех Яновский умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди. Яновский қайнонаси Элен Пасторнинг ўлдирилишини ташкиллаштиришда айбдор деб топилди.

Келиб чиқиши польяк бўлган Яновский аёл ўлдирилган вақтда Польшанинг Монакодаги элчиси бўлган. У узоқ вақт ўз айбини рад этиб келган, бироқ охирги лаҳзада пасторнинг ўлдирилиши ортида турганини тан олган. Яновскийдан ташқари, қотилликни содир этган Самин Саидаҳмад ва унинг шериги умрбод қамоқ жазосига тортилган. Аёлнинг ўлдирилиши тергови давомида 26 киши қўлга олинган. Улардан 9 нафарига айблов қўйилган.

Яновский адвокатларининг айтишича, бадавлат аёлнинг ўлдирилишига судланувчининг ўз рафиқаси Сильвия Пасторни онасининг руҳий босимидан қутқаришга уриниши сабаб бўлган. Бироқ тергов бошқа версияни билдирган: аёл қизи ва куёвига ойига 500 минг евро миқдорида пул тайинлаган, бироқ қизида саратон аниқланган ва унинг ўлимидан кейин тўлов тўхтатилиши керак бўлган. Яновский эса ўша вақт молиявий қийинчиликларни бошдан кечираётган бўлган.

Элен Пастор 2014 йил майида автомобили бошқа автомобилдаги номаълум кимсалар томонидан ўққа тутилгандан кейин вафот этган. Воқеа оқибатида аёлнинг ҳайдовчиси ҳам ҳалок бўлган. Оғир яраланган 77 ёшли аёл шифохонада яна 2 ҳафта яшаган ва полицияга жиноятчилар қандай кўринишга эга бўлганини айтишга улгурган.

Элен Пастор Россиянинг Монакодаги консулининг собиқ рафиқаси ва Монакодаги иккинчи рақамли бадавлат сулола меросхўри ҳисобланган. Унинг оиласининг умумий бойлиги 19 млрд еврога баҳоланган. Аёлга Монакода катта миқдордаги кўчмас мулк тегишли бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Монаконинг энг бадавлат аёлларидан бирини куёви ўлдиртиргани маълум қилинди