13:36 / 22.10.2018
3 879

Ҳиндистонда эркак маймунлар томонидан тошбўрон қилинди

Ҳиндистонда эркак маймунлар томонидан тошбўрон қилинди
Ҳиндистоннинг Тикри шаҳрида маймунлар тўдасининг 72 ёшли эркакка ғиштлар билан ҳужум қилиши эркакнинг ўлимига олиб келди. Бу ҳақда Times of India'га таяниб Кун нашри маълум қилди.

Шох-шаббалар териб юрган эркак яқин атрофдаги вайрон бинодан ғиштларни олиб, уларни дарахтлар тепасидан унга қарата улоқтира бошлаган маймунлар тўдасига йўлиққан.

Эркакнинг укасининг айтишича, маймунлар унинг акасига 20 тага яқин ғишт улоқтирган. Бунинг оқибатида қария бош ва кўкрак жароҳатлари олиб, шифохонада жон берган.

Эркакнинг оиласи полицияга маймунлар устидан шикоят қилган, бироқ терговчилар бўлиб ўтган воқеани бахтсиз ҳодиса деб топиб, жиноий иш қўзғатишмаган.

Маҳаллий аҳолининг шикоят қилишича, маймунлар уларнинг ҳаётини “дўзаҳ”га айлантирган. Таъқидланишича, бундай воқеалар бутун мамлакат бўйлаб содир бўлиб туради ва бунда маймунларнинг муайян бир тури – макака-резуслар сабабчи ҳисобланади.

Ҳиндистон удумлари ва анъаналарига кўра, маймунлар муқаддас жонзотлар ҳисобланиб, ҳукумат томонидан қўриқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда эркак маймунлар томонидан тошбўрон қилинди