Хитойда иккинчи «Титаник» қурилади

1 дақиқа ўқиш3.5K
Хитойда иккинчи «Титаник» қурилади
1912 йил апрель ойида чўкиб кетган Британиянинг машҳур трансатлантик пароходи «Титаник»нинг иккинчи версияси 2022 йилгача қурилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

The Titanic II Дубай - Саутҳэмптон йўналиши бўйлаб биринчи сафарини амалга оширади, сўнг Нью-Йоркка йўл олади. Кема австралиялик миллиардер Клайв Палмернинг буюртмаси билан Хитойда қурилади, унинг бортида 2400 нафар йўловчи ва экипажнинг 900 аъзоси жойлашиши мумкин бўлади.

Концепцияга кўра, «Титаник» аввалги версиясининг ички безаклари янги кемада сақланиб қолади ва WiFi бўлмайди. «Blue Star Line «Титаник»ни тиклаб, кеманинг аввалги дизайни ҳамда навигациясини сақлаб қолади. Бу йўловчиларга люкс классдаги юқори қулайлик тақдим этиш мақсадида қилинади», - дея аниқлик киритди Blue Star Line круиз компанияси асосчиси Клайв Палмер.

Даставвал, The Titanic II сафари давомида айсберг билан тўқнашув моделлаштирилиши режалаштирилганди, бироқ танқидга учраган Клайв Палмер бу ғоядан воз кечди.

«Титаник» трансатлантик пароходнинг асл версияси 1912 йилда Белфастда White Star Line компанияси буюртмаси бўйича қурилган. Ўшанда у дунёдаги энг катта кема эди. Бироқ, Саутҳэмптон - Нью-Йорк биринчи қатновидаёқ кема айсберг билан тўқнашиб, ҳалокатга учради. «Титаник» 10 апрель куни Атлантика океанига бортида 1317 нафар йўловчи ва экипажнинг 908 аъзоси билан бирга чиққан ҳамда 14 апрелдан 15 апрелга ўтар тунда чўкиб кетган. Фожиа 1496 кишининг ҳаётига зомин бўлди, «Карпатия» кемаси эса барча омон қолганларни қутқарди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?