23:16 / 29.10.2018
2 645

Минг долларлик банкнота аукционда 2 миллион долларга сотилди

Минг долларлик банкнота аукционда 2 миллион долларга сотилди
АҚШдаги аукционда ноёб минг долларлик банкнота 2 млн долларга сотилди. Бу ҳақда Fox News порталига таяниб Kun.uz маълум қилди.

Аукцион 25 октябрда Балтимор шаҳрида Stack’s Bowers Galleries аукцион уйи томонидан ўтказилган.

1890 йилда чоп этилган купюра орқа томонидаги яшил рангдаги йўл-йўл ноллар сабабли “Катта Тарвуз” (Grand Watermelon) деб аталган. Банкнотанинг олд томонида 1863 йилда АҚШдаги фуқаролик урушининг ҳал қилувчи жангида генерал Лини тор-мор этган генерал-майор Жорж Гордон Мид сурати тасвирланган.

Коллекционерларга шундай банкнотадан бор-йўғи 7 та борлиги маълум. “Ушбу банкнота муомалада бўлган энг ноёб ва орзу қилинадиган купюралардан биридир”, деб айтган аукцион уйи директори Брайан Кендрелла. Унинг айтишича, хусусий коллекцияларда бундай купюрадан 3 таси сақланади ва савдога қўйилгани улар ичида энг яхши сақлангани ҳисобланади.

Банкнота 2005 йилда ҳам сотилган. Ўшанда у миллион доллардан қимматроққа сотилган илк купюра бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Минг долларлик банкнота аукционда 2 миллион долларга сотилди