Хитойда эркак икки хонали квартирани 20 минг сўмга сотиб олди

1 дақиқа ўқиш0
Хитойда эркак икки хонали квартирани 20 минг сўмга сотиб олди

Хитойда яшовчи эркак «Бўйдоқлар куни» (11.11) муносабати билан ташкил этилган махсус онлайн аукционда икки хонали квартирани атиги 11 юань — тахминан 20 минг сўмга сотиб олди.

68,36 квадрат метрли квартира мамлакат шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясининг Хэган шаҳрида жойлашган. У Alibaba Auction платформасида савдога қўйилган. Аукционда 1 677 киши қатнашиш учун рўйхатдан ўтган, жами 1 001 та таклиф берилган.

Савдолар 5 ноябрь куни бошланган. Дастлабки нарх 1 юань этиб белгиланган, ҳар бир кейинги таклиф эса 0,01 юанга ошиб борган. Бунда энг юқори нарх 11 юань билан чекланган. Ушбу суммани биринчи бўлиб таклиф қилган харидор ғолиб деб топилган. Аукцион бор-йўғи 2 дақиқа 20 сония давом этган.

Квартиранинг бозор қиймати тахминан 40 минг юань деб баҳоланган. Аукционни ташкил этган компания вакилининг тушунтиришича, бу «Бўйдоқлар куни» муносабати билан ўтказилган реклама акцияси бўлиб, квартиранинг ҳақиқий қиймати билан харидор тўлаган сумма ўртасидаги фарқни платформа қоплаган. Яъни, бу суд орқали сотилаётган ёки одатий кўчмас мулк аукциони эмас.

Шарқий Хитойдан бўлган харидор Хэган шаҳрига кўчиб ўтишни режалаштирмаяпти. У квартирадан қишки саёҳатлари давомида дам олиш маскани сифатида фойдаланмоқчи.

Бироқ уй харидорга фақат 11 юань эвазига тушмайди. Мулк ҳуқуқини расмийлаштириш учун у қўшимча равишда тахминан 2 минг юань миқдорида солиқ тўлаши керак. Шу боис квартиранинг якуний харажати сарлавҳада кўрсатилган суммадан анча юқори бўлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?