
Мўғулистон президенти Халтмагийн Баттулга, агар мамлакат парламенти ўзини тарқатиб юбормаса, очлик эълон қилиши билан огоҳлантирди, дея хабар берди "CA-News" нашрига таяниб Turon24 ахборот агентлиги.
29 октябрда Баттулга парламенти (Буюк халқ хурали)га парламент ўзини тарқатиб юбориши лозимлигини расмий мурожаатда айтган. Президентнинг фикрича, парламентнинг ҳозирги таркиби ва бош вазир Ухнаагийна Хурэлсуха ҳукумати халққа берган ваъдаларини ва ўз мажбуриятларини бажара олмаяпти.
Президент Баттулганинг ҳаракатлари 2020 йилдаги парламент сайловлари олдидан сиёсий мақсадлар кўзланган уриниш сифатида баҳоланмоқда.
Баттулга бошқарадиган Демократик партия парламентда кўплаб ўринларга даъво қилмоқда. Ҳозир ушбу партия парламентда 25 фоиз мандатга эга. Қолган мандатлар етакчи Мўғул халқ партиясига тегишли. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар