Рианна қўшиғидан фойдалангани учун АҚШ президентини танқид қилди

  • 5-11-2018, 22:30
  • 449
  • Дунё
  • Рианна қўшиғидан фойдалангани учун АҚШ президентини танқид қилди
    Хонанда Рианна АҚШ президенти Дональд Трамп ўз сиёсий тадбирларида унинг қўшиғидан фойдаланганини танқид қилди.

    “Менинг одамларим ҳеч қачон бу каби фожиали митингларнинг бирортасида ҳам иштирок этмайди”, – деган Рианна.

    Маълумотларга кўра, хонанданинг “Do not stop the music” композицияси Дональд Трампнинг Теннеси штатида ўтказган чиқишларидан бирида янграган.

    Рианнанинг қўшиғи жаранглаган пайтда эса президент ёрдамчилари оломон устига “Трамп” ёзуви бор футболкаларни отиб туришган.

    Рианна – америкалик поп ва R&B ижрочиси. У “Billboard Music” мукофотига ўн саккиз марта, “American Music Awards”га олти, “Грэмми” мукофотига саккиз марта сазовор бўлган.

    » » Рианна қўшиғидан фойдалангани учун АҚШ президентини танқид қилди