
Хитойнинг Хэбэй вилоятига қарашли Шицзячжуан шаҳридаги тижорат банки ходималари ҳомиладор бўлиш учун ҳам раҳбардан расман изн сўраши талаб этиларкан. Агар сўроқсиз ҳомила орттирган бўлса, олдириб ташлаши лозим бўларкан. Буйруқни бажармаса, шафқатсизларча жазоланаркан. Масалан, ходима 2018 йили туғишни мўлжаллаган бўлса, январ ойи аввалида расман рухсат олиши зарур экан.
Сўроқсиз ҳомиладор бўлган аёллардан бири ҳомиласини олдириб ташламаганди. Банк раҳбарияти тарафидан жазоланди. Алами келган ходима бориб касаба уюшмалари ташкилотига шикоят аризасини тақдим этди. Аризасида ўзига ўхшаб сўроқсиз ҳомиладор бўлгани сабабли жазо топганлар кўпчилик эканини ҳам тиркаб ўтди. Қарангки, касаба уюшмалари ташкилоти аралашувидан кейингина банк раҳбарияти бу ёзилмаган қонунни ва жазони бекор қилди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар