
Италиядаги “Dolce&Gabbana” модалар уйининг Шанхайдаги намойиши ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган можаро сабабли қолдирилди. Можарога компаниянинг интернетда пайдо бўлган реклама ролиги ва бренд таъсисчиларидан бири Стефано Габбананинг хитойлар ҳақида гўёки нотўғри гапириб қўйгани сабаб бўлган.
Манбада айтилишича, буларнинг барчаси "Facebook", "Twitter" ва "Weibo" ижтимоий тармоқларида тарқалган видеодан бошланган. Унда хитойлик модел қизнинг пицца, спагетти ва канноли каби таомларни истеъмол қилаётгани акс этган. Бунда кадр ортидаги овоз қизнинг чўп билан овқат ейишга қўли келишмаётганини истеҳзо билан шарҳлаган. Буни ижтимоий тармоқдан фойдаланувчи хитойликлар миллатчилик, ирқчилик сифатида тушуниб норозилик билдирган. Шунингдек, мазкур видео “Weibo”да энг кўп муҳокама қилинган мавзу бўлгани қайд этилган.
Шунингдек, “Weibo”да Стефано Габбана ҳақида турли салбий фикрлар авж олган, унинг хитой маданиятига, хусусан, хитой таомларига нисбатан қўпол муносабатда бўлганлиги айтилган.
Мода намойишини ўтказиш кечиктирилганлиги ҳақидаги хабар Хитойнинг “Weibo” ижтимоий тармоғидаги “Dolce&Gabbana”нинг расмий саҳифасида маълум қилинган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “D&G”нинг Шанхайдаги намойишини бекор қилиш ва ушбу бренддаги кийимларни бойкот қилишга чақиришган. Шунингдек, интернетда Хитойда Италия мода уйи билан боғлиқ бундай вазият биринчи марта юз бермаганлиги, намойишда хитойлик моделларнинг иштирок этмаслиги айтиб ўтилган.
Дизайнер Стефано Габбана “Instagram”даги саҳифасида билдирилган салбий фикрларга жавобан “Хитойни ва хитой маданиятини яхши кўришини” айтиб, бўлиб ўтган тушунмовчиликлар учун узр сўраган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг