
Австралияда Никерс лақабли ҳўкиз катта ўлчамлари сабабли сўйилишдан қутулиб қолди. BBC News телеканалининг маълум қилиишича, баҳайбат буқа маҳаллий “юлдуз”га айланган.
Meet 'Knickers', an enormous steer who has avoided the abattoirs by being too heavy...
— Sky News (@SkyNews) November 28, 2018
He will instead live out his days in a paddock ?
Watch this and more videos from around the world here: https://t.co/ykoGZGdRPI pic.twitter.com/i1mMmzUm37
Голштин-фриз зотига мансуб буқанинг оғирлиги 1,4 тонна, бўйи эса 194 сантиметрни ташкил қилади. Ғарбий Австралиядаги фермада боқилган 7 ёшли буқа Австралиядаги энг катта буқа ҳисобланади.
Октябрда унинг эгаси, фермер Жефф Пирсон уни аукционда сотишга ҳаракат қилган, бироқ мамлакатдаги бирорта кушхона уни эплай олмаслигидан хавотир қилиб, уни сотиб олмаган.
“У бошқа ҳўкизлардан фарқ қилган, улардан бироз йирикроқ эди. Биз унинг дўстларини сўйишга юбориб турамиз, бироқ унга ҳеч қўлимиз кўтарилмаган. Шунда биз “Келинг уни қолдирайлик. Унинг ҳеч кимга зиёни йўқ-ку” деган қарорга келдик”, деб эсламоқда фермер. Унинг айтишича, у ҳўкизни бир ёшлигида сотиб олган.
Фермернинг таъкидлашича, ҳўкиз умрининг охиригача фермада қолади.
Буқа ўзидан бўйи анча пастроқ “биродарлари” қуршовида ажралиб турган тасвиридан кейин ОАВ ва ижтимоий тармоқлар эътиборини тортган. Баъзи фойдаланувчилар ҳазил тариқасида ҳўкизни баскетболчилар билан таққослай бошлашган.
Никерс баҳайбат ўлчамларига қарамай, дунёдаги энг катта ҳўкиз ҳисобланмайди. Гиннесс рекордлар китобига кўра, айни вақтда дунёдаги энг катта ҳўкиз Италиядаги Беллино лақабли ҳўкиздир. Унинг бўйи деярли 203 смга етади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар