16:07 / 02.12.2018
4 632

Канадада икки метрлик буқанинг «акаси» топилди (видео)

Канадада икки метрлик буқанинг «акаси» топилди (видео)
Аввалроқ, Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Австралияда яшовчи, баландлиги салкам икки метр келадиган «Никерс» лақабли сигирга эътибор қаратгани ҳақида хабар берган эдик.

Канадалик фермер Карл Шонрок унинг фермасидаги «Дозер» буқаси ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланган «Никерс» буқасидан уч сантиметрга баландлигини маълум қилган.

«Дозер»ни бир неча кун аввал ўлчаганда унинг бўйи 1,92 метр бўлган. Аммо «Никерс»нинг машҳурлигини кўриб, Карл яна бир бор буқасини ўлчаб кўрди ва буқа аввалгидан ўсгани, ҳозирда «Никерс»дан уч сантиметрга баландлигини аниқлади.

«Никерс» каби «Дозер» ҳам фермада туғилган. Буқани қушхонага юборишаётганда уни Ребекка Ханушук қутқарган.

Ребекка «Дозер»га меҳри уйғониб, уни ҳар куни кўришни одам қилиб олган. Уларнинг илк учрашувида «Дозер» 12 ойлик эди. Уни қушхонага юбориш вақти келганда Ханушук дўстларининг ёрдами билан буқани сотиб олди. Кейинги йиллар давомида буқа кутилмаганда 1,3 тоннагача вазн йиғди. У ўсгани сайин катталашаверди. Мен бундай бўлишини кутмагандим.

«Ишдан келганимдан кейин биринчи қиладиган ишим бу «Дозер» билан кўришиш, у мени жуда яхши билади» — дейди Ребекка.

Ҳозир буқанинг ёши олтида ва у 20 ёшгача умр кўриши мумкин. Буқа ўзи ўлмагунига қадар унга ғамхўрлик қилади.
[media=https://www.youtube.com/embed/3nGZJZPagxc?start=0]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канадада икки метрлик буқанинг «акаси» топилди (видео)