date
views 5 591

Алишер Усмоновнинг «қонундаги ўғри» Шакро Молодой билан алоқалари ҳақидаги мақолаларга муносабати

Алишер Усмоновнинг «қонундаги ўғри» Шакро Молодой билан алоқалари ҳақидаги мақолаларга муносабати
Миллиардер Алишер Усмонов Москванинг Басманний судига даъво аризаси билан мурожаат қилди, унда интернетдаги учта мақолани блоклаб қўйиш талаби бор. РБК’нинг суд матбуот котиби Юнон Царевга асосан хабар беришича, мақолаларда Усмонов жиноят дунёси вакили, «қонундаги ўғри» Шакро Молодой (Захарий Калашов) ва бошқа жиноий гуруҳларнинг ишига алоқадор экани айтилади.

Шакро Молодой (Захарий Калашов)
Фото: Валерий Мельников / РИА Новости

Унинг аниқлик киритишича, Усмонов ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш тўғрисида даъво аризаси билан чиққан. «Аризада Усмонов маънавий зарар учун 50 минг рубль товон пули тўлашни, учта мақолани ўчириб ташлашни талаб қилган: «Алишер Усмонов. Мақоми: «авторитет», «Алишер Усмонов Шакро ишида» ва уюшган жиноий гуруҳ билан алоқалар ҳақидаги», - дейди Царева. Унинг аниқлик киритишича, кўрсатилган мақолалар Russian Criminal сайтида эълон қилинган.

Цареванинг қўшимча қилишича, Роскомнадзор ҳам жавоб берувчи сифатида жалб этилган, сабаби Усмонов ўзи ҳақидаги «маълумотни тақиқлаб қўйишни сўрамоқда», буни эса «фақат Роскомнадзор қила олади».

«Қонундаги ўғри» Шакро Молодой (Захарий Калашов) март ойи охирида Москва шаҳрининг Никулинский суди томонидан иккита товламачилик ҳолати бўйича тўққиз йил ва тўққиз ойга озодликдан маҳрум қилинди. Биринчиси, Москванинг Рочдельская кўчасидаги Elements кафеси эгаси Жанна Кимга (8 млн рубль), иккинчиси - «Норднефтьгаз» директори Лев Гарамовга (10 млн рубль) алоқадор.

28 ноябрь куни Москва шаҳар суди ҳукмни қонуний деб топди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмоновнинг «қонундаги ўғри» Шакро Молодой билан алоқалари ҳақидаги мақолаларга муносабати