06:58 / 04.12.2018
3 846

Россия Керч бўғозида қўлга олинган украиналик ҳарбийларга айблов қўйди

Россия Керч бўғозида қўлга олинган украиналик ҳарбийларга айблов қўйди
Россия Керч бўғозидаги ҳодисадан сўнг қўлга олинган украиналик ҳарбийлар ва мамлакат Хавфсизлик хизмати ходимларига айблов қўйди. Бу ҳақда ҳибсга олинган ҳарбий хизматчилардан бирининг адвокати Николай Полозовга асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, бу ҳарбийлар ҳибсга олинганидан кейин дарҳол содир бўлган.

«Уларнинг барчаси Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисми бўйича айбланмоқда («Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш»)», – дейди Полозов.

Адвокатнинг қўшимча қилишича, қўлга олинган ўз мижози билан ҳали учрашмади. Унинг қайд этишича, ҳужжатлар Москвага юборилгани ва суриштирув билан ким шуғулланаётганини аниқ билмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Керч бўғозида қўлга олинган украиналик ҳарбийларга айблов қўйди