17:26 / 08.12.2018
3 671

Лондон Кремлга яқин олигархларни белгилади, рўйхатда Алишер Усмонов ҳам бор

Лондон Кремлга яқин олигархларни белгилади, рўйхатда Алишер Усмонов ҳам бор
Буюк Британия махсус хизматлари Кремлга яқин деб ҳисобланувчи россиялик тадбиркорларга босимни кучайтириш ниятида. Бу ҳақда The Daily Telegraph'га таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, рўйхатдан Роман Абрамович, Алишер Усмонов, Олег Дерипаска, Игорь Сечин, шунингдек, Борис ва Аркадий Ротенберг жой олди.

Нашрнинг хабар беришича, рўйхат бош вазир Тереза Мэйга тақдим этилган ва у ҳужжатни маъқуллаган. Энди Лондон рўйхатни иттифоқчи давлатлар махсус хизматларига топширишни режалаштирмоқда.

Нашрнинг Британия ҳукуматидаги манбаси аниқлик киритишича, кўрсатилган шахсларга Буюк Британия ҳамда бошқа мамлакатларда эркин ҳаракатланиш ва ишлаш чеклаб қўйилади. Бу кампания ГРУ собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланганига жавоб бўлади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лондон Кремлга яқин олигархларни белгилади, рўйхатда Алишер Усмонов ҳам бор