Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга туширилиши мумкин

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга туширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Google компанияси вице-президенти Каран Бхатия билан учрашди. Томонлар Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди.

Учрашувда сўнгги йилларда мамлакатда шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва рақамли тўловлар соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилгани қайд этилди. Бу ўз навбатида халқаро тўлов тизимларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтирмоқда.

Шунингдек, Google билан турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш имкониятлари муҳокама қилинди.

«Компания билан жуда кўп йўналишда ҳамкорлик қилиш имконияти бор. Олдимизда эса катта ва муҳим вазифалар турибди», деди Саида Мирзиёева.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар