07:02 / 12.12.2018
3 603

Америкаликларга қайси давлатларга бориш тавсия этилмайди?

Америкаликларга қайси давлатларга бориш тавсия этилмайди?
АҚШда 2018 йил январда саёҳатга отланмоқчи бўлган фуқароларни бошқа давлатлардаги ҳолат бўйича огоҳлантирувнинг янги тизими тақдим этилди. Унга кўра, давлатлар хавфлилик даражасига кўра тўрт тоифага бўлинган.

АҚШ ташқи сиёсат маҳкамаси ўз фуқаролари учун махсус интерактив харита чиқарган бўлиб, унда ҳар бир мамлакат travel advisory level — саёҳат қилиш учун хавфсизлик даражаси бўйича белгиланган.

Биринчи даража — одатий хавфсизлик талабларига риоя қилинг — бу жаҳондаги кўплаб мамлакатларга тааллуқли. Улар асосан Шимолий ва Марказий Европа, Лотин Америкаси ва Океания давлатларидир. Собиқ СССР таркибида бўлган аксарият давлатлар — Арманистон, Белоруссия, Грузия, Латвия, Литва, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Эстония ҳам ушбу тоифага киради.

Иккинчи даража — юқори даражада хавфсизлик талабларига риоя қилинг — Яқин Шарқдаги қатор мамлакатлар (Миср, Исроил, Саудия Арабистони), Осиё-Тинч океани минтақаси (Хитой, Индонезия, Филиппин) ва Ғарбий Европа (Буюк Британия, Франция, Испания, Италия, Германия). Озарбойжон, Россия, Тожикистон ва Украина ҳам шу рўйхатда.

Учинчи даража — бориш ҳақида ўйлаб кўринг — бу 17 мамлакатга тегишли. Улар Венесуэла, Гаити, Гондурас, Никарагуа, Сальвадор, Буркина-Фасо, Бурунди, Гвинея-Бисау, КДР, Мавритания, Нигер, Нигерия, Судан, Чад, Ливан, Покистон, Туркиядир. Вашингтоннинг фикрича, америкалик сайёҳларга бу давлатларда бўлиш хавфсиз эмас.

Ниҳоят, тўртинчи даража — саёҳатга борманг — 11 мамлакатга тааллуқли. Улар орасида Афғонистон, Ироқ, Эрон, КХДР ва Сурия бор.

АҚШ савдо вазирлигининг маълумотларига кўра, 2017 йилда АҚШдан четга чиққан 66,7 млн сайёҳнинг 25,5 млн нафари Мексикага, 12 млн нафари эса Канадага борган.

Статистикага кўра, 2016 йилда америкаликларнинг ўртача саёҳат давомийлиги 17 тунни ташкил этган ва сотиб олинган авиачипталарнинг ўртача нархи 1,1 минг долларга тенг бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкаликларга қайси давлатларга бориш тавсия этилмайди?