15:10 / 16.12.2018
4 146

Лукашенко Беларусь мустақиллиги бўйича махфий йиғилиш ўтказди

Лукашенко Беларусь мустақиллиги бўйича махфий йиғилиш ўтказди
Александр Лукашенко Беларусь олий раҳбарияти билан «Россия босими»га бағишланган ёпиқ йиғилиш ўтказди, деб хабар берди Kun.uz «Наша Нива» нашрига таяниб.

Йиғилишда «Россия томонидан босим шароитида» кўриладиган чоралар муҳокама қилинган.

«Президент ҳузурида катта йиғилиш ўтказилди. Унда мустақиллик учун охиригача туриш ҳақида сўз борди. Буни ҳамма қўллаб-қувватлади», деган нашр манбаси.

Аввалроқ Минскда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Лукашенко мамлакат мустақиллигини сақлаш унинг муҳим вазифаси эканлигини таъкидлаганди.

«Агарда бизни Жириновский таклиф қилганидек, областларга бўлиб ташлаш ва Россияга қўшиб олишни исташса – бу ҳолат ҳеч қачон бўлмайди. Агарда Россия раҳбарияти ана шундай ўйда бўлса - бу Россиянинг зарарига бўлади. Биз учун суверенитет муқаддас нарса, бу ҳақда олдин ҳам айтганман», деганди Беларусь президенти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко Беларусь мустақиллиги бўйича махфий йиғилиш ўтказди